Ўзбекистонда 1 млн сўмлик банкнота чиқарилдими?

Жамият

−

image
Алифбо ўзгаряпти: ҳужжатлар ва пуллар ўз кучида қоладими? north_east

Алифбо ўзгаряпти: ҳужжатлар ва пуллар ўз кучида қоладими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзвекистонда 1 млн сўмлик банкнота муомалага чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Марказий банк муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 1 млн сўмлик банкнота чиқарилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Барча расмий маълумотлар учун Марказий банкнинг расмий саҳифаларини кузатиб боришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда 100, 200, 500 ва 1000 сўмлик тангалар, шунингдек, 1000, 2000, 5000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 ва 200 000 минг сўмлик қоғоз банкноталар амал қилмоқда.

Хусусан, Марказий банк томонидан 2021–2022 йилларда муомалага киритилган “Буюк Ипак йўли” ва Ўзбекистон тарихига бағишланган янги дизайндаги банкноталар (2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 ва 200 000 сўмлик) асосий тўлов воситаси бўлиб хизмат қилмоқда. Эскироқ намунадаги 1 000, 5 000, 10 000, 50 000 ва 100 000 сўмлик қоғоз пуллар ҳам қонуний тўлов кучини йўқотмаган ва янги банкноталар билан бир қаторда параллел равишда ишлатилмоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги қонунининг 39-моддасига асосан Ўзбекистон пул белгиларининг номинал қиймати регулятор томонидан белгиланади. Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк мамлакат ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга ҳисобланади.

Шу билан бирга, янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар ҳамда уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан ОАВда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар таркибидаги энг катта улушни 36,4 фоиз билан 100 минг сўмлик банкноталар эгаллаган. Иккинчи ўриндан 28,5 фоиз билан 200 минг сўмлик пуллар жой олган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг