Ўзбекистонликлар энг кўп қайси банкнотдан фойдаланмоқда?
Жамият
−
16 Февраль 4803 1 дақиқа
2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, муомаладаги нақд пуллар таркибида энг катта улуш қайси банкнотага тегишли эканлиги аниқ бўлди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Қайд этилишича, муомаладаги нақд пуллар таркибидаги энг катта улушни 36,4 фоиз билан 100 минг сўмлик банкноталар эгаллаган. Иккинчи ўринни 28,5 фоиз билан 200 минг сўмлик пуллар қайд этган.
Шунингдек, ҳисоботга кўра, муомалада бўлган эски намунадаги банкнотларни босқичма-босқич қайтариб олиш ва уларни янгилари билан алмаштириш чоралари натижасида 5 000 сўмлик банкнотлар таркибида эски намунадаги банкнотлар миқдори 2024 йилдаги 25 фоиздан 2025 йилда 7 фоизга, 10 000 сўмлик банкнотларда – 24 фоиздан 5 фоизга, 50 000 сўмлик банкнотларда – 25 фоиздан 4 фоизга ва 100 000 сўмлик банкнотларда – 18 фоиздан 3 фоизга қисқарган.
Маълумот учун, Марказий банк томонидан 2025 йилда муомалага қўшимча 16,8 трлн сўм нақд пуллар чиқарилган ва 2026 йил 1 январь ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 18,1 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 фоизга пасайган.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси