Атамбоев 18 кунлик ҳибсга олинди
Олам
−
09 Август 2019
7364Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев суд қарори билан жорий йилнинг 26 августигача ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, 9 август куни собиқ давлат раҳбарининг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.
“Суд қарорига кўра, Атамбоев 26 августгача ҳибсга олинган”, дейди у. Унга кўра, суд қарори Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) биносида қабул қилинган, у ерга пойтахтнинг Первомайский тумани судьяси таклиф қилинган. “СудЬя Атамбоевни тергов тадбирлари давомида ҳибсга олишга қарор қилди”, деган Слесарев.
Унинг сўзларига кўра, собиқ президентни ҳибсга олиш пайтида бир қатор процессуал қоидалар бузилган.
“Мижозимга ҳибсга олиш тўғрисида ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмади, унга огоҳлантириш берилди ва дарҳол эҳтиёт чораси кўрилди”, дея таъкидлайди адвокат.
Атамбоев пайшанба куни қарийб 24 соат давом этган махсус операция давомида Чуй вилоятининг Қўй-Тош қишлоғида жойлашган қароргоҳида ҳибсга олинган. Бу чоршанба куни, МХДҚ махсус кучлари коррупцияда гумон қилинаётган шахсни қўлга олиш учун биринчи уриниш бўлганида ва Атамбоевнинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум бўлган пайтдан бошланди. Унга қарши қўйилган барча айбловларни бир неча бор рад этган собиқ давлат раҳбарининг тарафдорлари қаршилик кўрсатишди, операция давомида махсус кучларнинг бир офицери ўлдирилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 98 киши жароҳатланган.
Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков Атамбоев хавфсизлик кучларига қуролли қаршилик кўрсатиб, конституцияни бузганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев кеча ҳуқуқ-тартибот органларига таслим бўлгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг амалдаги давлат раҳбари Сооранбой Жээнбеков билан телефон орқали суҳбат қуриб ва мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилди.
LiveБарчаси