Тошкентда метро поезди бирдан тўхтаб, тутай бошлади

Local

image

Бугун, 9 август куни Тошкент метрополитенининг “Космонавтлар” станцияси бўйлаб ҳаракатланаётган метро поезди бирдан тўхтаб, ундан тутун чиқа бошлаган. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Воқеа соат 08:55 ларда содир бўлган.  

“Космонавтлар” станциясининг иккинчи йўли бўйлаб ҳаракатланаётган 37-сонли ҳаракат таркибида техник сабабларга кўра асосий ҳаво тарқатувчи мосламасида носозлик пайдо бўлганида колодканинг ўз-ўзидан автоматик тўхташига олиб келди ва тутун пайдо бўлишига сабаб бўлди”, дейилади “Ўзбекистон темир йўллари” тарқатган хабарда. 

Носозлик 5 дақиқада бартараф этилган.  

Мазкур ҳолат Тошкент метрополитенининг поездлар ҳаракати жадвалига таъсир этмаган.


Tags

Rate Count

128

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends