Чегара яқинидаги қурол омборида портлаш юз берди (видео)
Олам
−
09 Август 2019 8716 1 дақиқа
Туркиянинг Сурия билан чегара ҳудудида жойлашган Ҳатай вилояти Рейҳанли туманидаги ҳарбий техникалар сақланувчи омборда бир нечта портлаш юз берди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.
Портлаш натижасида омборнинг турли жойларди ёнғин бошланган. Яқин атрофда яшовчи аҳоли эвакуация қилинган. Портлаш тўлқини ўнлаб биноларнинг ойналарини синдириб юборган, деворлар эса ёрилган.

Ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар, шифокорлар ва полиция ходимлари юборилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь