Johnson & Johnson коронавирусга қарши вакцинаси синовини тўхтатди
Олам
−
13 Октябрь 2020
7687Американинг Johnson & Johnson компанияси ўзининг СOVID-19 га қарши вакцинаси синовини маълум муддатга тўхтатди. Сабаби, кўнгиллилардан бирида номаълум касаллик асоратлари аниқланди. Бу ҳақда компания баёнотига асосланиб хабар берилди.
Айни пайтда беморнинг аҳволи ўрганилмоқда. Унинг соғлиғи тўғрисида қўшимча маълумотлар барча керакли хулосалар тўплангандан сўнг эълон қилинади.
Johnson & Johnson вакцина синовининг учинчи босқичини 23 сентябрда бошлаган. Учинчи босқичда Аргентина, Бразилия, Колумбия, Мексика, Перу, АҚШ, Чили ва Жанубий Африкадан 60 минггача кўнгиллилар қатнашиши керак эди. Компания вакцинанинг биринчи партияси 2021 йил бошида тайёр бўлишини кутмоқда.
Маълумот учун, компания томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирусга қарши вакцина клиник синовларининг биринчи даври ва иккинчи даврининг биринчи босқичи муваффақиятли ўтганди. Кўнгиллиларда барқарор иммунитет шаклланганди.
LiveБарчаси