“Johnson & Johnson” ишлаб чиқарган вакцина синовлари натижалари маълум бўлди
Олам
−
26 Сентябрь 2020
8125Американинг "Johnson & Johnson" компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирусга қарши вакцина клиник синовларининг биринчи даври ва иккинчи даврининг биринчи босқичи муваффақиятли ўтди. Кўнгиллиларда барқарор иммунитет шаклланди.
Маълумотларга кўра, тест синовларида 800 киши икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатгашган. Биринчи гуруҳга 18 ёшдан 55 ёшгача бўлганлар, иккинчи гуруҳга 65 ёшдан ошганлар киритилган. Олимларнинг таъкидлашича, олинган хулосалар дастлабки натижа бўлиб, ҳали мустақил экспертлар томонидан тасдиқланмаган.
Олимлар коронавирусга қарши эмлангандан 29 кун ўтгач, клиник синовларда иштирок этганларнинг 99 фоизида антитаналар пайдо бўлганлигини аниқлаган. Шу билан бирга, ножўя таъсирлар ҳам кузатилган. Жумладан, иситма, бош оғриғи, танада оғриқ, инъекция жойида заифлик кузатилиб, бир-икки кун ичида ўтиб кетган. Олимларнинг таъкидлашича, юқорида кузатилган тест натижалари вакцина билан боғлиқ ишларни янада ривожланишига ёрдам беради.
Маълумот учун, "Johnson & Johnson" компанияси 23 сентябрь куни коронавирусга қарши вакцина клиник синовларининг учинчи босқичини бошлади. Компания, агар вакцина ўзининг самарадорлиги ва хавфсизлигини исботласа, биринчи партия 2021 йил бошида сертификатлаш учун тақдим этилади, деб умид қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь