Иордания собиқ валиаҳд шаҳзодаси тайёрлаган исён бўйича қўшимча маълумотлар очиқланди

Олам

image

Иорданиянинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси Ҳамза бин Ҳусайннинг атрофидаги одамлари подшоҳ Абдуллоҳ II ни тахтдан ағдариш режасини “ташқи куч”лар билан биргаликда тузган ва улар билан алоқада бўлган. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ўринбосари ва ИИВ раҳбари Айман Сафади маълум қилди.

Сафадининг таъкидлашича, махсус хизматлар давомида шаҳзода Ҳамза ва бошқа фитначиларни узоқ вақт давомида кузатган.

“Текширув давомида чет элдаги алоқалар ҳам аниқланган. Улар билан давлат тўнтаришини қачон бошлаш ва вазиятни беқарорлаштириш муҳокама қилинган”, Бош вазир ўринбосари.

Сафади терговолди суриштируви натижасида Ҳамзанинг чеврасидаги одамлар бошқа давлатлардаги одамлар билан, хусусан, ташвиқот олиб бориш учун хорижий мухолифат билан ҳам боғланганини айтиб ўтган.

“Бу шаҳзода Ҳамзанинг сўнгги вақтларда жамоат арбоблари билан фаол мулоқот олиб бораётган даврга тўғри келган. Унинг мақсади мамлакатда миллий хавфсизлик издан чиқаришга ташвиқ ва даъват қилиш бўлган. У ўз ҳаракатларини собиқ Молия вазири Бассем Авадалла билан мувофиқлаштириб борган”, дейди Сафади.

Қайд этилишича, фитначилар режалаштиришдан монархни ағдариш учун ҳаракатга ўтган вақтда қўлга олинган. Сафади подшоҳ Абдуллоҳ II муаммони оила ичида ҳал этиш учун собиқ валиаҳд шаҳзода билан музокара қилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Иорданияда подшоҳни ағдаришда гумонланган 20 киши ҳибсга олинди. Улар орасида ҳукмрон сулола аъзоси Шариф Ҳасан бин Зоид, подшоҳнинг собиқ маслаҳатчиси, Молия вазири Бассем Авадаллу ҳам бор.

Шаҳзода Ҳамза уни уй қамоғига олишганини ҳамда телефон ва интердан маҳрум қилишганини айтган.

40 ёўди Ҳамза бин Ҳусайн марҳум подшоҳ Ҳусайн ибн Талалнинг ўғли ва амалдаги монарх Абдуллоҳ II нинг ўгай укаси. У 2004 йилда валиаҳд шаҳзода унвонидан маҳрум қилинган. Ҳозир 26 ёшли Ҳусайн ибн Абдуллоҳ валиаҳд шаҳзода ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Иордания исён

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made