Иорданиянинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси уй қамоғига олинди
Олам
−
04 Апрель 2021
5934Иорданиянинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси Ҳамза бин Ҳусайн уй қамоғига олинганини тасдиқлади. Унинг BBC’га қилган видеомурожаатини тахт меросхўрининг адвокати эълон қилган.
“Менинг олдимга Иордания Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи ташриф буюрди, у менга чиқиш, одамлар билан мулоқот қилиш ёки улар билан учрашишга рухсат берилмаганини айтди, чунки мен иштирок этган учрашувлар ёки ижтимоий тармоқларда ўтказилган тадбирлардан сўнг танқидлар сезилиб қолди”, дейди Ҳамза бин Ҳусайн.
Собиқ валиаҳд шаҳзоданинг сўзларига кўра, у уй қамоғида, интернет ва телефони ўчирилган. Шу билан бирга, Ҳамза бин Ҳусайннинг шахсан ўзи ҳукумат амалдорлари ҳақида сўзлар айтишда айбланмаганини қўшимча қилди.
Шунингдек, у ҳеч қандай “чет эл фитнаси”га алоқадор эмаслигини айтиб, расмийларнинг ишини танқид қилди.
“Сўнгги 15-20 йил ичида бизнинг ҳукумат тузилмамизда ҳукмронлик қилган ва ҳар йили ёмонлашиб кетган бошқарувнинг муваффақиятсизлиги, коррупция ва қобилиятсизлик учун мен жавобгар эмасман”, дейди Ҳамза бин Ҳусайн.
Аввалроқ қирол оиласи аъзоси Шериф Ҳасан бин Зайд, қирол Абдулла II нинг собиқ маслаҳатчиси, собиқ молия вазири Бассем Авадаллу ва бошқа бир неча киши Иорданияда ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. Ёзилишича, улар қиролни ағдариш учун фитнада гумон қилинган.
LiveБарчаси