Зироат Мирзиёева Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига борди
Ўзбекистон
−
2428 1 дақиқа
Кеча, 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иорданияга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Иордания маликаси Марям Ғозий ҳамроҳлигида Аммон шаҳри яқинида жойлашган “Уйқудаги етти ёш ғори” (Асъҳобул Каҳф) тарихий-диний мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Зироат Мирзиёеванинг Telegram-каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, мазкур мажмуа диний таъқиблардан қочиб, ғорга яширинган ва ривоятларга кўра, бир неча аср давомида уйқуда бўлган йигитлар ҳақидаги қадимий ривоят билан боғлиқ.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Шунингдек, “Уйқудаги етти ёш ғори” Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади. Ушбу маскан дунёнинг турли мамлакатларидан зиёратчилар ва сайёҳларни жалб қилиб келади.
.jpg)
.jpg)
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иорданияга давлат ташрифи доирасида мамлакат Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Иордания қироличаси Рания ал-Абдуллоҳ билан биргаликда Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрган эди.
Live
Барчаси