Имрон Хон ва келинойи яна бир жазога ҳукм қилинди

Олам

image

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хоннинг аёли Бушра Биби биринчи турмушидан ажрашганидан кейин қонун бўйича 3 ой иддада ўтирмай, Имрон Хон билан никоҳдан ўтгани учун жуфтлик Равалпинди суди томонидан қўшимча 7 йиллик қамоқ жазоси ва 1800 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда "Reuters" маълум қилди.

Хон ва Бибига жиноий иш қўзғатилишини сўраб, судга Бушранинг биринчи турмуш ўртоғи Хавар Манека мурожаат йўллаган.

Бу билан сиёсатчи бир ҳафта ичида учинчи бор судланди.

Бунгача Имрон Хон давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, 10 йилга, рафиқаси билан эса коррупцияда айбланиб, 14 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Хон вакилларининг айтишича, ҳар учала ҳолатда ҳам апелляция шикояти берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Имрон Хон Покистон Бушра Биби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг