Имрон Хон пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)га кўрсатган ҳурмати учун Путинга миннатдорлик билдирди

Олам

image

Покистон Бош вазири Имрон Хон Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга Ислом оламида буюк шахс – пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)га кўрсатган ҳурмати учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Покистон ҳукумати раҳбари маъмурияти маълум қилмоқда. 

Покистон Бош вазири Имрон Хон ва Россия Президенти Владимир Путин Исломобод ва Москва ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, хусусан Афғонистон масаласини муҳокама қилган.  

Телефон мулоқоти чоғида Хон Россия Федерацияси президентининг сўз эркинлиги баҳонасида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақоратлашга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги баёнотларидан мамнунлигини билдирган. 

Хон БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишларида доимий равишда исломофобиянинг жиддий кучайиб бораётганини таъкидлаб, бу хавфли тенденциянинг оқибатлари ҳақида гапираётганига эътибор қаратди. 

Покистон Бош вазири икки давлат ўртасидаги муносабатлар савдо-иқтисодий ва энергетика соҳаларидаги юксалишда давом этаётганини таъкидлади. 

Хон, шунингдек, ҳукуматининг Покистон оқими газ қувури лойиҳасини имкон қадар тезроқ якунлаш қарорини тасдиқлаган. 

Гап шундаки, Россия Федерацияси Президент Владимир Путин ўтган йилнинг 23 декабрь куни ўтказган анъанавий йиллик матбуот анжуманида Ислом динига эътиқод қилувчиларнинг ҳис-туйғуларига тажовуз қилиш ижод эркинлиги эмаслигини айтиб, шундай деганди: 

“Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилиш – бу нима? Бу ижод эркинлигими? Мен ўйлайманки, йўқ. Бу эътиқод эркинлиги ва Ислом динига эътиқод қилувчиларнинг муқаддас туйғуларига тажовуз қилиш”. 

Ушбу баёнотдан кейин биринчилардан бўлиб “Толибон”, кейин Покистон Бош вазири Имрон Хон Путинга миннатдорлик билдирган эди. 

"Charlie Hebdo" иши 

Франциянинг "Charlie Hebdo" сатирик ҳафталик нашри 2015 йил январь ойида таҳририятга қилинган ҳужумга сабаб бўлган пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураларини жорий йилнинг 1 сентябрь куни қайта чоп этди. Нашр буни 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт бўйича суд жараёни бошланиши арафасида амалга оширди. 

Гап шундаки, бундан 5 йил аввал "Charlie Hebdo" журнали Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳажв қилиб чиққани учун, таҳририят террорчилик ҳаракати нишонига айланган эди. Унда 12 киши қурбон бўлди. 

Ҳужум 2015 йилнинг 7 январь кунига тўғри келган. 

2 сентябрь куни Францияда илк ҳужум билан боғлиқ суд иши бошланди. Унда 14 гумондор ҳозир бўлди. Суд тингловчи 10 ноябрга қадар давом этади.

"Charlie Hebdo” журналида муқаддас Ислом динининг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураси чоп этилиши мусулмон мамлакатларнинг Францияга қарши эътирозига сабаб бўлиб, зиддиятларни оширмоқда. Бунга нисбатан Туркия ва Эрон муносабат билдирди. 

Президент Эммануэль Макрон таҳририят ҳаракатларини сўз эркинлигининг ифодаси деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Имрон Хон

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг