Каримованинг халққа мурожаати, адвокатининг аёллар қамоқхонаси ҳақидаги фикри, Трампнинг Эронга муносабати ва куннинг бошқа хабарлари

Жамият

image

Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон ва жаҳон саҳнида бир қатор муҳим воқеликлар юз берди. QALAMPIR.UZ таҳририяти томонидан эълон қилинган куннинг долзарб хабарларини яна бир бор эслаб ўтамиз.

Гулнора Каримова 6 йил деганда ҳаммаси ҳақида гапирди. У халқдан кечирим сўраяпти

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Instagram`даги саҳифасида онаси Гулнора Каримованинг Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатини эълон қилди.

Каримованинг адвокати: Зангиотада юзлаб маҳбус аёлларни кўрдим, аммо адвокатларни учратмадим

Грегуар Манжа Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашагн аёллар қамоқхонасида кўрганлари, у ердаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди. Адвокат колонияда кўплаб маҳбус аёлларни кўрган, лекин бирорта адвокатни учратмаган. Бу ҳақда швейцариялик адвокат Twitter`даги саҳифасида пост қолдирди.

Россиялик мутахассис “Навбаҳор”дан истеъфога чиқарилди

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис қониқарсиз натижалар сабаб ўз лавозимини тарк этадиган бўлди.

Жамоа Суперлигада охирги тўртта турдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Қолаверса, кубок доирасида “Насаф” клубига йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди. Бу натижалар инобатга олиниб, “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ футболчиси, россиялик мутахассис Канчельскис бош мураббийликдан четлатилди.

Трамп қандай қилиб Эрон билан “энг яхши дўст” бўлмоқчи?

АҚШ Президенти Дональд Трамп “энг яхши дўсти” Эрон агар ядро қуролидан воз кечса энг бой мамлакатга айланиши мумкинлигини маълум қилди.

“Барселона” ушбу ёзда сотиб олиши керак бўлган 4 суперфутболчи

Каталониянинг “Барселона” клуби ушбу ёзги трансферлар вақтида қайси футболчиларни ўз таркибига қўшиб олиши керак? Айни пайтда кўплаб нашрлар бу борада турлича фикрларни тақдим қилмоқда.

QALAMPIR.UZ нашри кейинги мавсумда “Барселона” клубига катта ёрдам бера олиши мумкин бўлган 4 футболчи ҳақида таҳлил тайёрлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гулнора Каримова Дональд Трамп Барселона Грегуар Манжа

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг