Тезкор: Гулнора Каримова 6 йил деганда ҳаммаси ҳақида гапирди. У халқдан кечирим сўраяпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Instagram`даги саҳифасида онаси Гулнора Каримованинг Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатини эълон қилди. Қуйида мурожаат тўлиқ шаклда келтирилган.

“Бу менинг охирги олти йилдаги илк мурожаатим.

Менинг ҳозирги ҳолатимдан ташвишланиб, қайғурган ва дуо қилган барчага миннатдорлик билдираман. Ўз исмим ва фамилиямнинг масъулиятини ҳис қилган ҳолда барча билиб-билмай қилган ишларимнинг аҳамиятини тушуниб етишга вақтим бўлди. Мен ўзимга янада юқорироқ талаблар қўйишим керак бўлганини тан оламан. Вақт ўтиши ва мушкул вазиятларни бошдан кечириб, мен аввал қилган ишларим учун ўзимни жазолаши мумкин бўлган шахс даражасигача ўзгардим.

Мен халқдан ва мени ҳурмат қилган, ҳурмат қиладиган, ҳозирги муаммоларимни тушуна оладиган барчадан ҳафсалангизни пир қилганим, ишончингизни оқламаганим учун кечирим сўрайман.

Аввалгидек, мен ўзимни оқлашга уринмайман. Биринчи талаб бўйича мен маблағларим мамлакат ривожи ва такомиллашувига жалб қилинишига эришиш учун ҳамкорлик қила бошладим. Умид қиламанки, бу пуллар Ватанимизга фойда келтирувчи лойиҳаларда муҳим аҳамият касб этади. Баъзилар уларнинг (таҳр. пуллар) мақсадсизлиги тўғрисида айтаётган бўлса-да, мен бу маблағлар гуманитар лойиҳаларда одамлар ҳаётини қутқаришдан тортиб улардаги юкни камайтиришгача, шунингдек, аҳолининг турмуши ва эҳтиёжи учун фойдали лойиҳаларга сезиларли таъсир кўрсатишига ишонаман. Прокуратура давлат томонидан мусодара қилинган мулкларим қанча эканлигини аниқ айта олмаслигини таъкидлаётган бўлса ҳам, Ўзбекистондаги фақатгина шахсий активларим менинг мулкларим қаторидан чиқиб, республика фойдасига хизмат қилаётганини эълон қилмоқчиман. Баъзи маҳаллий тергов ҳаракатлари давомида уларнинг қиймати 1,2 млрд АҚШ долларига тенг экани тасдиқланган. Ҳужжатлар, ҳисобот ва қайдлар айнан қандай тавсифланган? Бу тергов ўтказаётган тегишли идораларнинг вазифаси ва менинг унга алоқам йўқ ҳамда назорат қилолмайман.

Яна бир нарсага ойдинлик киритишни хоҳлардимки, Швейцарияда музлатиб қўйилган пулларни йўналтириш фақатгина менга боғлиқ масала эмас. Бу мен қурдирган йирик компанияларни ҳам қўшиб ҳисоблагандаги барча активларим, уларда Ўзбекистон бўйича 15 минг одам ишлаган. Уларга бошқа мамлакатларда кўплар даъвогарлик қилади”, деган Гулнора Каримова мурожаатида.

Маълумот учун, Швейцария банкларида Гулнора Каримованинг 800 млн франк пули музлатиб қўйилган. Унга яқин-яқингача учта даъвогар бор эди. Биринчиси, Ўзбекистон халқи. Иккинчиси, Zeromax компаниясининг асл эгаси Гулнора Каримова эканини иддао қилувчи хорижлик кредиторлар. Улар компания касотга учраганда ўз маблағларини йўқотган. Шунинг учун Каримова пулларидан ҳисса талаб қилади. Учинчиси, ҳар тошнинг тагидан чиқиб келувчи АҚШ. Қўшма Штатлар Каримова ўзининг барча коррупцион тизимини доллар орқали амалга оширганини айтиб, музлатилган пуллардан улуш олишга ҳаракат қилади.

Жорий йилнинг январь ойида Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи асли келиб чиқиши афғонистонлик бўлган АҚШ фуқароси Мансур Мақсудий Каримованинг Швейцарияда музлатиб қўйилган пулларининг бир қисмига даъвогарлик қилишини маълум қилди. Мансур Мақсудий укаси Фарид билан биргаликда Швейцария прокуратураси музлатиб қўйган 800 миллион франкдан 100 миллионига даъвогарлик қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Гулнора Каримова

Баҳолаганлар

928

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made