Трамп қандай қилиб Эрон билан “энг яхши дўст” бўлмоқчи?
Олам
−
23 Июнь 2019
8122АҚШ Президенти Дональд Трамп “энг яхши дўсти” Эрон агар ядро қуролидан воз кечса энг бой мамлакатга айланиши мумкинлигини маълум қилди.
“Биз Эрон Ислом Республикасининг ядро қуролига эга бўлишига розилик беролмаймиз. Агар улар бунга кўнса, энг бой давлатга айланади ва мен уларнинг энг яқин дўстига айланаман”, деб айтиб ўтди Трамп Оқ уй ташқарисида журналистлар билан учрашувда.
АҚШ раҳбари ўз нутқи якунида “Келинг, Эронни янада кучли қиламиз”, деб қўшиб қўйган.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 июнь куни расмий Теҳрон АҚШ фуқаролик авиациясига тегишли бўлган разведка дрони Эрон ҳаво сарҳадларини бузиб кирганлиги учун уриб туширилгани ҳақида маълум қилган эди.
Расмий Вашингтон эса бу ҳолатни тажоввузга тенглаштириб, дрон халқаро ҳаво ҳудудида бўлганини таъкидлаганди. АҚШ Президенти Дональд Трамп ўшанда Twitter’даги саҳифасида “Эрон жуда катта хатога йўл қўйди”, деб пост қолдирган эди.
LiveБарчаси