“Навбаҳор” бош мураббийи Канчельскис лавозимидан четлатилди
Спорт
−
23 июн 2019 6465 1 дақиқа
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис қониқарсиз натижалар сабаб ўз лавозимини тарк этадиган бўлди.
QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар беришича, кеча, 22 июнь куни клуб раҳбарияти навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Йиғилишда “Навбаҳор” клубининг охирги пайтда кўрсатаётган натижалари муҳокама қилинди.
Хабарингиз бор, жамоа Суперлигада охирги тўртта турдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Қолаверса, кубок доирасида “Насаф” клубига йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди. Бу натижалар инобатга олиниб, "Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси, россиялик мутахассис Канчельскис бош мураббийликдан четлатилди.
Маълумот учун, “Навбаҳор” бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тури доирасида, ўз майдонида “Бухоро” клубини қабул қилади. Айнан шу учрашувдан кейин наманганликларга янги бош мураббий тайинланиши кутилмоқда.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр