Суперлигада пешқадам ўзгарди
Sport
−
13:38 587 1 minute
Кеча, 9 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тури доирасида Тошкент дербиси бўлиб ўтди. Унда “Пахтакор” “Бунёдкор”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида “Нефтчи”ни ортда қолдирди.
“Пахтакор” стадионида ўтган учрашувда дастлаб Зоид Таҳсин 42-дақиқада ҳисобни очди. 62-дақиқада Сардор Абдунабиев мувозанатни тиклади. 73-дақиқада захирадан майдонга тушган Достонбек Ҳамдамов “Пахтакор”ни яна олдинга олиб чиқди. Баҳснинг 90+2-дақиқасида Чинеду якуний ҳисобни ўрнатди – 3:1.
Шу тариқа, чемпионат якунига етти тур қолган бир пайтда “Пахтакор” узоқ вақтдан бери пешқадамлик қилиб келаётган “Нефтчи”ни турнир жадвалида ортда қолдирди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Пахтакор” очколари сонини 52 тага етказиб, Суперлигада пешқадамга айланди. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳам 52 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Наманганнинг “Навбаҳор” клуби эса 44 очко билан кучли учликни банд этган.
Маълумот учун, кейинги турда “Пахтакор” водийда “Навбаҳор” меҳмони бўлади. Ислом Исмоилов қўл остидаги “йўлбарслар” эса Қўқонга сафар қилади.
Live
All