Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Сижжак” оромгоҳи учинчи марта сотувга қўйилди
Жамият
−
13 Апрель 2022
16535Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Сижжак” дам олиш маскани сотувга қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.
Давлат активини сотиш икки босқичда ўтказилади:
биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади);
иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати), закалат пули миқдори (нарх таклифининг камида 5 фоизини ташкил этиши) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.
Қайд этилишича, ўшбу мажмуанинг умумий ер майдони бино ва иншоотлари билан биргаликда 5,38 гектарни ташкил этади.
“Сижжак” дам олиш оромгоҳи бундан олдин ҳам икки марта: 2020 йил июнь ва 2021 йил апрелда сотувга қўйилганди.
Маълумот учун, “Сижжак” дам олиш оромгоҳи Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган. Оромгоҳда меҳмонхона, бир нечта ҳовуз, амфитеатр, коттеж ва бошқа иншоотлар мавжуд. Ушбу оромгоҳга 2017 йил 10 февралда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан санкция қўйилган.
Кейинроқ оромгоҳ Ўзбекистон Триатлон федерациясига машғулот базаси сифатида фойдаланиш учун берилиши режалаштирилганди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилганди.
LiveБарчаси