Гулнора Каримованинг Сижжакдаги дачасидан эксклюзив фоторепортаж

Жамият 127960

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи – Фонд форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова “салтанат”и анчайин бой бўлганидан унинг мол-мулклари мана 7-8 йилдирки, ҳамон ё мусодара қилинади, ё суд мажлисига чиқарилади. 

Куни кеча Давлат активларини бошқариш агентлиги пойтахт Тошкентдаги “Ичан қалъа” меҳмонхонаси ва Тошкент вилоятидаги “Сижжак” оромгоҳи сотувга қўйилгани ҳақида хабар берган эди. 

Бугун, 16 апрель куни QALAMPIR.UZ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Гулнора Каримовага тегишли бўлган дачага киришга муваффақ бўлди. 

Тян-Шан марвариди деб номланган Сижжак курорт зонаси денгиз сатҳидан 959 метр баландликда, Пскем дарёси водийсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Ер участкасининг умумий майдони 5,4 га, бино ва иншоотларнинг майдони 5016,1 кв метрни ташкил этади. 

Комплекс ҳудудида меҳмонхона, бир нечта сузиш ҳавзалари, амфитеатр, коттеж, сув минораси ва бошқа иншоотлар бор. 

Ушбу дачада вақти-вақти билан Гулнора Каримова фарзандлари ва дўстлари билан дам олгани, базмлар уюштиргани айтилади. 

Гулнора Каримованинг салтанати 2013 йилда қулаганига қарамай, дача ҳамон нурамаган. Аксинча, бақувват деворлар, қимматбаҳо қандиллар, асл мебеллар ўз холича сақланиб турибди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4620
Рейтинг: 4.1
t
×