Ғойиб бўлган сув ости кемаси бўйича расмий тергов бошланди
Олам
−
26 Июнь 2023
9655АҚШ Соҳил хавфсизлик хизмати жорий йилнинг 18 июнь куни Атлантика океанида ғойиб бўлган батискаф фожиаси сабаблари бўйича расмий тергов бошлади. Бу ҳақда Канада транспорт хавфсизлиги кенгашига таяниб, “The Guardian” хабар берди.
Унга кўра, хавфсизлик кенгаши “Титан” сувости кемасининг ғойиб бўлиши бўйича терговчилар гуруҳи “маълумот тўплаш, интервьюлар ўтказиш ва нима бўлганини баҳолаш” учун Нюфаундленд штатидаги Цент-Жон шаҳрига жўнаб кетган.
Буюк Британия ва АҚШ расмийлари бир неча кун олдин “Титан” сув ости кемаси портлаганини кўрсатувчи кучли акустик сигнални қабул қилган, бироқ бу маълумотни жамоатчиликка ёки қутқарув гуруҳларининг баъзи аъзоларига маълум қилмагани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, “ОceanGate” компанияси “Титан” сувости кемасини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш ортидаги саноат ҳамкорликлари тафсилотларини бўрттириб кўрсатган. Boeing ва Вашингтон университети компаниянинг сувости кемасини лойиҳалашда ёрдам бергани ҳақидаги даъвосини рад этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни Атлантика океанининг “Титаник” кемаси чўккан қисмига экспедиция уюштирган “Титан” сувости кемаси ғойиб бўлгани эди. Шундан сўнг йўқолган батискафда кислород тугаган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилди. Кейинроқ АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати қидирув ҳудудидан номаълум қолдиқлар топилганини маълум қилди ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган, деб топилди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси