Йўқолган сувости кемасига тегишли бўлиши мумкин бўлган қолдиқлар топилди

Олам

image

Бир неча кун аввал “Титаник” кемаси чўккан жойга пуллик экспедициялар уюштирувчи сайёҳлик сувости кемаси ғойиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик. АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати қидирилаётган батискаф бўйича муҳим маълумотни эълон қилди. 

Қайд этилишича, қидирув ҳудудидан номаълум қолдиқлар топилган. Мутахассислар ҳозирда масофадан бошқариладиган қурилма ёрдамида олинган маълумотларни баҳолаётгани айтилмоқда. Қолдиқларнинг “Титан” батискафига тегишли ёки йўқлиги ҳозирча номаълум. Топилма ўрганилганидан сўнг бугун тунда, Тошкент вақти билан соат 00:00 да янги маълумотлар тақдим этилиши маълум қилинди. 

Маълумот учун, қутқарув операциясига 10 дан ортиқ кема ва бир нечта сув ости кемалари жалб қилинган. Қидирув ишларида Канада қутқарув хизматлари ҳам иштирок этмоқда.

Олдинроқ махсус асбоблар сув остида шовқин тарқатаётган бир нечта нуқталарни аниқлаганди. Бироқ уларнинг ҳеч биридан батискаф топилмаган. Олимларнинг фикрига кўра, океан табиий товушлар билан тўлган, бу эса акс-садо воситасида қидирув олиб борувчи ускуналарнинг самарадорлигини пасайтиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йўқолган сувости кемасида кислород тугаган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Бироқ мутахассислар бортда ҳаво тугашининг аниқ вақтини тахмин қилишнинг имкони йўқлигини, бу бир қанча омилларга боғлиқ эканини айтмоқда. Шунга кўра, батискафдаги кислород кутилганидан узоқроқ вақтга етиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

сувости кемаси Титаник

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made