Британия флоти денгизда атом сувости кемаларисиз қолди
Олам
−
28 июн 5140 1 дақиқа
Буюк Британия флоти денгизда бирорта ҳам кўп мақсадли атом сувости кемасисиз қолди. Бу ҳақда очиқ маълумотларга таяниб, “UK Defence Journal” хабар берди.
Нашрнинг маълумотларига кўра, ҳозирда Қироллик флотининг жанговар шай ҳолатдаги сувости кемаларидан ҳеч бири патруллик хизматида эмас. Хусусан, қуролли кучлар ихтиёрида бўлган “Astute” классидаги барча сувости кемалари узоқ вақт давомида сувдан ташқарида бўлганидан кейин, Клайд дарёсидаги Фаслейн базасида фаол бўлмаган ҳолатда турибди. Қолган иккитаси эса мамлакатдаги ягона верфь – Девонпортда узоқ муддатли техник хизматдан ўтмоқда. Чунки фақат шу ердагина бундай сувости кемаларини таъмирлаш имконияти мавжуд.
Нашр кўп мақсадли сув ости кемалари Шимолий Атлантикада Россия флотини яширин кузатиш учун энг муҳим восита эканлигини алоҳида қайд этган. Бундан ташқари, улар стратегик ракета ташувчиларни ҳимоя қилиш учун зарур, чунки Британия флотида фақат уларгина “Tomahawk” қанотли ракеталарини учиришга қодир.
Бирлашган Қироллик Мудофаа вазирлиги нашрга сувости флотининг ҳолати юзасидан изоҳ беришни рад этган бўлса-да, мамлакат ҳудудий сувлари бошқа воситалар билан ҳимояланганини маълум қилган.
Live
Барчаси