Шимолий Европа мамлакатлари Россияга қарши денгиз иттифоқини тузяпти
Олам
−
11:59 398 2 дақиқа
Қўшма экспедицион кучлар (Joint Expeditionary Force, ҚЭК) таркибига кирувчи Шимолий Европа мамлакатлари ҳарбий-деңгиз флотлари шериклиги ва техника ҳамда денгизчиларни тайёрлаш учун ягона стандартларни яратиш тўғрисидаги битимни имзолади. Бу ҳақда “UK Defence Journal” хабар берди.
Британия Қироллик ҳарбий-деңгиз флоти маълумотларига кўра, ўнта давлат ҳарбийлари ягона тайёргарлик стандартлари ва мослашувчан ускуналардан фойдаланади. Жанговар кемалар иттифоқчиларнинг портларида таъмирланиши ва захираларини тўлдириши мумкин бўлади, бир мамлакат қўмондонлиги эса самарадорликни йўқотмаган ҳолда оператив назоратни бошқасига топшириши мумкин.
Битим, шунингдек, сувости инфратузилмасига таҳдидларни ўз ичига олган ҳолда, қуролли низо чегарасидан паст бўлган душман ҳаракатларига қарши туришни ҳам қамраб олади. Янги тузилма шимолда НАТОнинг денгиздаги авангардига айланиши ва кенг кўламли сафарбарлик юз берган тақдирда бемалол альянс қўмондонлиги остига ўтиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, битим Буюк Британия Қироллик ҳарбий-деңгиз флотининг “HMS Prince of Wales” авиаташувчиси бортида имзоланган. ҚЭК таркибига, шунингдек, Нидерландия, Норвегия, Финляндия, Швеция, Исландия, Дания, Латвия, Литва ва Эстония киради. Бирлашма иштирокчилари ахборот алмашиш ва консультациялардан ҳарбий-денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги кучларнинг амалий ҳамкорлигига ўтиш ниятида.
Буюк Британия Бош штаби раҳбари Ричард Найтон қироллик Россия таҳдидига қарши туришда европалик иттифоқчиларига “етишиб олиши” зарурлигини қайд этган. У агрессор чегараларига яқинроқ жойлашган мамлакатлар Украинадаги уруш оқибатларини ва ўзлари учун потенциал хавфларни янада ўткирроқ ҳис қилаётганини билдирган.
“Бу менинг хотирамдаги энг хавфли давр”, дейди ҳарбий қўмондон.
Унинг фикрича, Москванинг эскалацияга бориш тайёргарлиги “очиқчасига ортган”, “гибрид фаолият” тушунчаси эса содир бўлаётган ҳодисаларнинг бутун жиддийлигини акс эттирмай қўйган.
“Сўз мақсадли қотилликлар, диверсиялар, кибератакалар ҳақида бормоқда. Бу Россия давлатининг мутлақо реал ҳаракатларидир ва бунга Европа ҳамда қисман Буюк Британияда далиллар бор”, дейди Найтон.
Live
Барчаси10:01