Германия саноати ҳар ойда 15 мингта иш ўрнини йўқотмоқда
Олам
−
25 июл 2487 1 дақиқа
Германия саноати ҳар ойда 15 мингтадан иш ўрнини йўқотмоқда. Бу ҳақда Германия саноати федерал бирлашмаси (BDI) бош директори Таня Геннерга таяниб, “Deutsche Welle” хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат ўз рақобатбардошлигини йўқотган. Германия саноатига Дональд Трамп давридаги АҚШнинг тариф сиёсати ва Хитой томонидан кучайган рақобат босим ўтказмоқда.
Таня Геннер мавжуд вазиятни саноат учун критик деб баҳолаган. Шу билан бирга, у мамлакатдаги “секин-аста содир бўлаётган деиндустриаллашув”ни тўхтатиш мумкинлиги ҳақида фикр билдирган.
Қайд этилишича, сунъий интеллект технологияси туфайли саноат ҳозирда янги саноат инқилоби бўсағасида турибди. Бироқ ҳал қилувчи омил трансформация жараёнига инвестицияларни жалб қилиш имконини берадиган тизимли шароитдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва бошқа рақобатчилар босими кучайиб бораётган бир пайтда қатъий чоралар кўрилмаса, Европа автосаноатида иш ўринлари кескин қисқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси