Гаитининг собиқ сенатори мамлакат Президентини ўлдиришда гумон қилинмоқда 

Олам 3629
image

Гаити полицияси мамлакатнинг собиқ сенатори Жон Жоэль Жозефни қидиришни бошлади. У мамлакат Президенти Жовенель Моизнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилинган. Бу ҳақда терговчиларнинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.  

Таъкидланишича, собиқ сенатордан ташқари, Президентнинг ўлдирилиши бўйича тергов доирасида яна икки киши қидирилмоқда. Гап юрист Жозеф Феликс Бадио ва тадбиркор Родольф Жааре ҳақида кетмоқда. 

“Жозеф Феликс Бадио, Жон Жоэль Жозеф, Родольф Жааре қидирилмоқда. Муҳим: қуролли ва хавфли”, дейилган Гаити полицияси баёнотида. 

Қайд этилишича, уларнинг учаласи ҳам қотиллик, қотилликка уриниш ва қуролли талончиликда гумон қилинмоқда. 

Аввалроқ, Жовенель Моизга суиқасд қилишда айбланаётган бир нечта гумонланувчилар аввал АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари маълумотчилари бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Маълумот учун, жорий йилнинг 7 июлига ўтар тунда Гаити Президенти Жовенель Моиз мамлакат пойтахти Порт-о-Пренседа жойлашган Пелерин қароргоҳида ўлдириб кетилди. Ҳужум пайтида мамлакатнинг биринчи хоними Мартин Моиз ҳам яраланди.

Шундан сўнг, Президентини ўлдиришда гумон қилинганлар қўлга олинди

Ҳозирда Гаити Сенати (парламентнинг юқори палатаси) ўз спикери Жозеф Ламберни Республиканинг муваққат Президенти деб эълон қилган

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 2.9
t
×