Гаити Президентини ўлдиришда айбланаётган шахслар АҚШ маълумотчилари бўлган 

Олам 6397
image

Гаити Президенти Жовенель Моизга суиқасд қилишда айбланаётган бир нечта гумонланувчилар аввал АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари маълумотчилари бўлган. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда. 

Манбаларга кўра, терговчиларнинг хулосалари шундай бўлган. Ушбу материалда АҚШнинг Гиёҳванд моддаларга қарши кураш маъмуриятининг баёноти мавжуд бўлиб, унда гумонланувчилардан бири вақти-вақти билан ходимлар учун “махфий маълумот” бўлгани тасдиқланган. 

Шунингдек, баёнотда айтилишича, сиёсатчи ўлдирилганидан сўнг, ушбу маълумот берувчи бўлим ходимлари билан боғланган. Улар уни маҳаллий ҳокимият органларига таслим бўлишга ундаган. Натижада, кўрсатилган маълумот берувчи ва яна бир гумон қилинувчи Гаити ҳокимиятига таслим бўлган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 7 июлига ўтар тунда Гаити Президенти Жовенель Моиз мамлакат пойтахти Порт-о-Пренседа жойлашган Пелерин қароргоҳида ўлдириб кетилди. Ҳужум пайтида мамлакатнинг биринчи хоними Мартин Моиз ҳам яраланди.

Шундан сўнг, Президентини ўлдиришда гумон қилинганлар қўлга олинди

Ҳозирда Гаити Сенати (парламентнинг юқори палатаси) ўз спикери Жозеф Ламберни Республиканинг муваққат Президенти деб эълон қилган

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 182
Рейтинг: 2.9
t
×