Францияда Янги йилгача карантин чоралари енгиллаштирилади
Олам
−
25 Ноябрь 2020
3371Франция расмийлари 28 ноябрдан коронавирус билан боғлиқ карантин чораларини юмшатиши, 15 декабрдан эса карантинни бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Президенти Эммануэль Макрон маълум қилган.
"Вазиятдан келиб чиқиб 15 декабрдан карантин чоралари бекор қилиниши мумкин", деган Макрон.
Шунингдек, Макрон карантин бекор қилинганда, мамлакатда соат 21:00 дан бошлаб комендантлик соати жорий этилишини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, бутун Франция бўйлаб жорий йилнинг 30 октябридан 1 декабригача карантин кучайтирилганди.
Ноябрь ойининг ўрталарида Францияда коронавирус билан боғлиқ кунлик ҳолатлар сони камайиб бораётгани, мамлакат пандемиянинг энг юқори чўққисидан ўтгани маълум қилинганди.
Маълумот ўрнида, Францияда 23 ноябрь куни 9 минг 155 кишида, 22 ноябрда 13 минг 157 кишида, 21 ноябрда 17 минг 680 кишида коронавирус аниқланган.
Мамлакатда умумий касалланганлар 2,15 млндан ошган. 50 минг 237 нафар бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси