Лондонда пандемия билан боғлиқ максимал даражадаги чекловлар жорий этилади

World

image

Буюк Британия пойтахти Лондонда коронавирусга чалинганлар сонининг кескин ортиши натижасида эртага, 16 декабрдан бошлаб максимал даражадаги чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок маълум қилган

Қайд этилишича, 2 декабрдан бошлаб мамлакат пойтахтида COVID-19 бўйича ўрта даражадаги чекловларга ўтилган. Бироқ, шаҳарда инфекция тез суръатларда ўса бошлаган. 

16 декабрдан амалда бўладиган чекловларнинг максимал даражасига кўра, Лондондаги кафе ва ресторанлар фақат олиб кетиш хизмати бўйича ишлайди. Бир жойда яшамайдиган фуқароларнинг учрашиши тақиқланади. Театр ва стадионларга томошабинларнинг ташриф буюришига рухсат берилмайди.

Вазирнинг сўзларига кўра, чекловларни кучайтириш ҳақидаги қарор мамлакатда коронавируснинг янги тури аниқлангани билан боғлиқ.

Қайд этилишича, янги тур бошқаларидан кўра тезроқ тарқалаётган бўлиши мумкин, бироқ унинг оғирроқ касалликни келтириб чиқариш эҳтимоли паст баҳоланмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда 1,85 миллион ҳолатда COVID-19 касаллиги қайд этилган. 64 минг 170 нафар бемор вафот этган.


Rate Count

32

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic