Германия карантин чораларини кучайтирди

Олам 2114
image

Германияда коронавирус туфайли хавфсизлик чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди

Кеча, 9 декабрдан бошлаб Мюнхенда аҳолининг муҳим эҳтиёж бўлмаса, уйдан чиқиши тақиқланди. Фақатгина ишга, шифокорга ёки озиқ-овқат олиш учун кўчага чиқиш мумкин бўлади. 

Маҳаллий вақт билан соат 21:00 дан 05:00 гача комендантлик соати амалда бўлади. Шунингдек, расмийлар тунда спиртли ичимликлар савдосини тақиқлади. 

Қайд этилишича, ушбу қоидалар 2021 йилнинг 5 январига қадар амал қилади. 

Маълумот учун, Германия канцлери Ангела Меркель коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатларнинг ортиши сабаб карантин чораларини кучайтириш зарурлигини айтганди.

Айни вақтда, Германияда коронавирусга чалинганлар 1,25 млндан ошган. 929 мингдан кўп бемор соғайган. 20 минг 460 киши вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 2.9
t
×