Туркияда Янги йил байрамида комендантлик соати жорий этилади
Олам
−
15 декабр 2020 9297 1 дақиқа
Туркияда коронавирус пандемияси сабабли Янги йил байрами кунларида, яъни, 31 декабрдан 4 январгача комендантлик соати жорий этилади. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган.
“Биз олдин киритилган чекловлар натижаларини кўришни бошладик. 31 декабрь соат 21:00 дан 4 январь соат 05:00 гача узлуксиз комендантлик соати жорий этилди”, деган Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни Эрдўған Туркияда иш кунлари соат 21:00 дан 05:00 гача, шунингдек дам олиш кунлари тўлиқ комендантлик соати ўрнатилишини эълон қилган. Бундан ташқари, Республикада озиқ-овқат дўконлари ва савдо марказларига ташриф буюрувчилар сони ҳам чекланган.
Маълумот ўрнида, Туркияда коронавирусга чалинганлар 1,8 млндан ошган. 16 минг 417 нафар бемор вирус қурбони бўлган.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август