Туркияда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилди
Олам
−
01 Декабрь 2020
4513Туркияда бугун, 1 декабрдан коронавирус тарқалишига қарши чеклов чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган.
Янги чораларга кўра, иш кунлари маҳаллий вақт билан соат 21:00 дан эрталаб соат 05:00 гача мамлакат бўйлаб комендантлик соати амалда бўлади.
Шунингдек, дам олиш кунлари — жума куни соат 21:00 дан душанба куни эрталаб соат 05:00 гача одамларнинг кўчага чиқиши тақиқланади.
Президент 20 ёшгача бўлган ва 65 ёшдан катта кишиларга жамоат транспортидан фойдаланишни ҳам тақиқлаган.
Ресторанларга фақат етказиб бериш учун ишлашга рухсат берилади.
Савдо марказларига ташриф буюриш учун эса махсус рухсатнома олиш керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирус инфекцияси билан кураш доирасида дам олиш кунлари комендантлик соати жорий қилинганди.
21 ноябрдан эса, Туркиядаги хорижлик сайёҳлар мамлакатда дам олиш кунлари амалда бўладиган комендантлик соатига риоя этмаслиги мумкин бўлганди.
Маълумот ўрнида, Туркияда коронавирусга чалинганлар 639 мингдан ошган. 13 минг 746 нафар бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси