Туркияда сайёҳлар учун комендантлик соати бекор қилинди
Олам
−
21 Ноябрь 2020
3724Бугун, 21 ноябрдан бошлаб Туркиядаги хорижлик сайёҳлар мамлакатда дам олиш кунлари амалда бўладиган комендантлик соатига риоя этмаслиги мумкин. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, агар туристларда жой банд қилинганлиги ҳақида ҳужжат бўлса, улар автомобилда бир шаҳардан бошқасига бориши мумкин.
Ресторанлар ва меҳмонхоналар ҳам меҳмонлар учун одатий тартибда ишлайди. Аэропортлардаги муассасалар ёпилмайди.
Маълумот ўрнида, Туркияда коронавирус инфекцияси билан кураш доирасида дам олиш кунлари комендантлик соати жорий қилинган.
Ўзбекистон элчихонаси эса Туркияда вақтинча бўлиб турган, доимий яшаётган, ўқиётган, меҳнат қилаётган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган ватандошлардан мамлакатда амал қилаётган чеклов чораларини ҳисобга олиш, ўз соғлиғига эътиборли бўлиш ҳамда расмий органларнинг аҳолини коронавирус тарқалишидан ҳимоя қилишга қаратилган барча талабларини бажаришга чақирганди.
Маълумот учун, Туркияда коронавирусга чалинганлар 435 мингдан ошган. 12 мингдан кўп бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь