Францияда кучайтирилган комендантлик соати жорий қилинади
Олам
−
11 Декабрь 2020
3724Францияда коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун 15 декабрдан бошлаб, соат 20:00 дан 06:00 гача "қатъий назорат остида" комендантлик соати жорий этилади. Бу ҳақда Франция Бош вазири Жан Кастекс маълум қилган.
"Биз 15 декабрдан бошлаб комендантлик соатини қайта жорий этамиз. У соат 21:00 дан эмас, 20:00 дан бошланади ва қаттиқ назорат остида бўлади. Комендантлик соати Янги йил кечасида ҳам амалда бўлади", деган Франция Ҳукумати раҳбари мамлакат оммавий ахборот воситалари орқали эфирга узатилган матбуот анжуманида.
Бироқ, бундай режим Ғарбий христианларнинг Рождество байрами арафасида, яъни, 24 декабрь куни кучга кирмайди.
"Рождество бизнинг ҳаётимизда ва урф-одатларимизда алоҳида ўрин тутади", дея тушунтирган Бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда карантин чораларини аста-секин бекор қилиш ишлари бошлаб юборилганди.
Парижда кузда коронавирусга қарши кураш чоралари доирасида ёпилган Эйфель минораси декабрь ойи ўртасидан ўз ишини қайта тиклаши айтилганди.
Шунингдек, мамлакат Президенти Эммануэль Макрон карантин бекор қилинганда ҳам, мамлакатда комендантлик соати амалда бўлишини айтганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда коронавирусга чалинганлар сони 2,34 млндан ошган. 56 минг 940 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь