Франция 7 миллиард евро эвазига авиаташувчи кема қуради

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон 2038 йилга қадар янги ядровий авиаташувчи кема яратилиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берган. 

Қайд этилишича, Франция денгиз флотининг ягона фаол авиаташувчиси бўлган "Шарль де Голль"нинг ўрнини босадиган кема, тахминан, 2080 йилгача хизмат қилиши режалаштирилган. 

Оғирлиги 70 минг тонна, узунлиги 300 метр бўлган янги кема "Шарль де Голль" ўлчамидан бир ярим баравар каттароқ бўлади.

Авиаташувчи самолётни учириш учун Американинг электромагнит катапульталари билан, кема асосида эса кейинги авлод самолётлари билан жиҳозланиши режалаштирилган. 

Тахминларга кўра, лойиҳанинг нархи 7 миллиард еврога баҳоланган.

Макроннинг маслаҳатчиларидан бири Франция янги авиаташувчисига эга бўлса, ўз таъсирини глобал миқёсда акс эттира олади, деган фикрда.


Мақола муаллифи

Теглар

ФРАНЦИЯ КЕМА

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг