Карантин чоралари кучайтирилгани Францияга ёрдам берди
Олам
−
16 Ноябрь 2020
6840Францияда коронавирус билан боғлиқ кунлик ҳолатлар сони камаймоқда. Бу эса мамлакат пандемиянинг энг юқори чўққисидан ўтганини кўрсатади. Бунга сабаб қилиб мамлакатда карантин чекловлари кучайтирилгани келтирилди.
"Мамлакатда жорий этилган локдаун туфайли, худди мартдаги каби, вирус камроқ тарқалди. Ўн кун кетма-кет янги ҳолатлар сони камайиб бормоқда", деган мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран.
Вераннинг таъкидлашича, мамлакат расмийлари яна коронавирус пандемияси устидан назоратни қўлга киритмоқда ва бу яхши янгилик.
"Лекин бу касаллик устидан ғалаба қозонилди дегани эмас ва хотиржам бўлишга ҳали жуда эрта", деган вазир.
Шунингдек, Веран уч ёки тўртта француз фирмаси келаси йил бошида ўзларининг вакциналарини тақдим этиши мумкинлигини маълум қилган.
Маълумот учун, бутун Франция бўйлаб жорий йилнинг 30 октябридан 1 декабригача карантиннинг кучайтирилган тартиби жорий этилганди.
Францияда коронавирусга чалинганлар 1,98 миллиондан ошган. 44 минг 548 нафар бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь