Франция Тоғли Қорабоғ республикасини тан олишдан бош тортди

Олам

image

Франция Ҳукумати ўзини мустақил деб эълон қилган Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олмасилк тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги вакили кеча, 26 ноябрь куни маълум қилди.

“[Сенатда] овоз беришидан олдин ўтказилган баҳсда Туризм бўйича давлат котиби Жан-Батист Лемуан бу масала юзасидан Франция Ҳукуматининг позициясини эслатди: Франция Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олмайди”, деган манба.

Аввалроқ Франция сенати ҳукуматни Тоғли Қорабоғни тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилганди. Лойиҳани 305 нафар сенатор қўллаб-қувватлаган, фақатгина Жан-Батист Лемуан қарши бўлган. У бу лойиҳага қарши бўлган ва Тоғли Қорабоғ Республикасини бир томонлама тан олиш ҳеч кимга наф келтирмаслигини айтган.

Ўз навбатида Озарбайжон бу резолюцияни фойдасиз қоғоз парчаси деб баҳолади. Шу билан бирга, расмий Баку Франция элчисига нота топширди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян эса резолюцияни тарихи деб баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни бошлади. 

Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.

Кейинчалик, Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар кучлар назоратидаги ҳудудларда миналардан тозалаш ишларини давом эттираётгани хабар қилинди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия қўшинлари Қорабоғда беш йилдан кўпроқ қолишидан умидворлигини билдирди. Пашинян ТАСС нашрига берган интервьюсида ушбу беш йиллик давр нимага асосланиб белгилангани ва шу вақт ичида нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди

Пашинянга кўра, Россия тинчликпарвар кучлари минтақада хавфсизлик ва барқарорлик кафолатларини яратиши зарур. Унинг қўшимча қилишича, РТКнинг Тоғли Қорабоғда бўлиш муддати беш йил билан чекланиб қолмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тоғли Қорабоғ

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг