Формула-1 пойгалари масофаси қисқартирилади
Sport
−
10:40 228 1 minute
Формула-1 бўйича Жаҳон чемпионатида пойга масофалари 15 километрга қисқартирилади. Бу ҳақда FIA матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, келаси мавсумдан бошлаб пилотлар амалдаги 305 километр ўрнига 290 километр масофани босиб ўтишади. Шунингдек, пойга давомидаги айланалар сони ҳам икки ёки учтага қисқартирилади.
FIA пойганинг давомийлиги бўйича уч соатлик чекловни ҳам бекор қилди. Амалдаги қоидага кўра, агар пойга қизил байроқ сабаб тўхтатилса, пойга бошланганидан уч соат ўтгач якунланган деб ҳисобланарди.
Шу билан бирга, пойганинг ўзи бошланганидан кейин икки соатдан ортиқ давом этмаслиги ҳақидаги қоида сақлаб қолинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг “Реал” жамоаси Испания Гран-присида Формула-1 ҳамкорига айлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
All