Ўзбекистон ўсмирлари ЖЧда плей-офф босқичига “илинди”

Спорт

−

visibility3054 timer1 дақиқа

image

Бугун, 27 ноябрь куни ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи якунланди. Унда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “E” гуруҳида 3 очко билан 3-ўринни эгаллади ва плей-офф босқичига чиқди.

Бугунги натижалардан сўнг “оқ бўрилар” энг яхши 3-ўрин соҳиблари рейтингида 8-ўринни қайд этди ва плей-офф босқичининг сўнгги, 32-йўлланмасини ўзиники қилди.

Плей-офф босқичида Ўзбекистон ўсмирларига гуруҳ босқичида юз фоизлик натижа қайд этган ва рақиблар дарвозасига жавобсиз 22 та гол урган Испания рақиб бўлади. 1/16 финал баҳслари 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг