“Реал Мадрид” Формула-1 ҳамкорига айланди
Спорт
−
19:06 207 1 дақиқа
Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси Формула-1 Испания Гран-присининг маҳаллий ҳамкорига айланди. Бу ҳақда мусобақа ташкилотчилари баёнотига таяниб, “Marca” нашри хабар берди.
Испания Гран-приси илк бор жорий йилнинг 11-13 сентябрь кунлари Мадрид яқинида жойлашган янги “Мадринг” трассасида ўтказилади.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, “Мадринг” “Реал Мадрид”нинг машғулот базаси ҳисобланган “Сьюдад Реал Мадрид” мажмуаси яқинида жойлашган. Келишувга кўра, пойга ҳафталиги давомида клуб инфратузилмасининг айрим қисмларидан трассанинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш учун фойдаланилади.
Бундан ташқари, “Реал Мадрид” Гран-прининг бир қатор фан-зоналарида намойиш этилади. Ташкилотчилар тадбирларда клуб афсоналари ва “Реал Мадрид”нинг бошқа таниқли вакиллари иштирокини ҳам режалаштирмоқда.
2025 йил ноябрь ойида Мадриднинг яна бир клуби – “Атлетико Мадрид” ҳам Испания Гран-присининг ҳамкорига айланган эди. Клубнинг “Рияд Эйр Метрополитано” стадиони мусобақа давомида логистика маркази, кўнгилочар ва VIP зоналар, шунингдек, мухлислар учрашувлари ҳамда трассага тўғридан-тўғри кириш нуқтаси сифатида хизмат қилаган.
Live
Барчаси