Фарғонада мушукни тириклайин ёқиб юборганларга берилган жазо бекор қилинди
3-саҳифа
−
20 Июнь 2023
19398Фарғонада бир неча киши қафасга солинган мушукни тириклайин ёқиб юборгани ҳақида хабар берган эдик. Уларга нисбатан тайинланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдоридаги жарима жазоси бекор қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур қарор Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан бекор қилинган.
Ҳозирда ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ҳамда 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган баённома кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида эркак қўшнисининг итини судраганди. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида эса бешта мушукни қийнаб, улардан бирини ўлдирган йигитга чора кўрилганди. Шунингдек, Қашқадарёда 16 ёшли бола мушукнинг бўйнига ип боғлаб судрагани ва Тошкентда мушукни 3-қаватдан улоқтирган боланинг отаси жазолангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси