Фарғона шаҳри ҳокими ҳам ўзгарди
Жамият
−
24 Январь 2022
8785Бугун, 24 январь куни Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Восилжон Назаров Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Восилжон Назаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2006 йилдан молия тизимида меҳнат қилиб келган, 2019-2021йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. У 2021 йилдан шу кунга қадар Бағдод тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, Бағдод туманига Юсуфжон Ҳусайинов ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.