Бағдодда нима гаплар? Туманга янги ҳоким келди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 24 январь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти Бағдод туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Юсуфжон Ҳусайинов туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Юсуфжон Ҳусайинов номзоди Бағдод туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган ва туман ҳокими этиб тайинланган. 

Айтиш жоизки, 2021 йилдан ҳозир кунга қадар Бағдод тумани ҳокими сифатида фаолият юритиб келаётган Восилжон Назаров эса лавозимидан озод этилган. Шунингдек, Восилжон Назаров бошқа лавозимга тайинланган. 
 
Маълумот ўрнида, Юсуфжон Ҳусйаинов 1983 йилда Тошлоқ туманида туғилган. 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005 йилдан иқтисодиёт тизимида ишлаган. 2020 йилдан ҳозирги кунгача вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг