Эрдўған Польшага ракетани Россия отганига ишонмаслигини айтди

Олам 5078
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Полшада қулаган ракета билан боғлиқ ҳодисага Россиянинг алоқаси йўқ, деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда у Балидаги матбуот анжуманида сўз очган. 

“Бу унинг ракетаси эмаслигини айтган Россиянинг позициясини ҳурмат қилишим керак. Биз учун бу муҳим”, дейди Эрдўған. 

Туркия раҳбари, шунингдек, воқеани батафсил текширишга чақирди. 

Бундан ташқари, Эрдўған АҚШ Президенти Жо Байденнинг “бу Россияда ишлаб чиқарилган ракеталар эмаслиги” ҳақидаги баёнотларини муҳим деб атади.  

“[Германия канцлери Олаф] Шольц, улар НАТОнинг олти давлати каби бир-бири билан алоқада эканликларини айтди. Байденнинг ҳам баёноти бор эди. Менимча, ракеталар Россияда ишлаб чиқарилган деб туриб олиш бу масалани қўзғатади. Биз имкон қадар ҳаракат қиляпмиз. Россия ва Украинани бир музокара столига қўйиш мумкин. Шу муносабат билан биз провокация каби усул тўғри эмас, деб ҳисоблаймиз. Тинчликка йўл мулоқотдан ўтади”, дея қўшимча қилди Туркия Президенти. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 ноябрь куни тушдан кейин Россия армияси Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирган пайтда Польша ҳудудига иккита ракета тушди. Ракеталар Украина билан чегарадан беш километр узоқликда жойлашган Люблин воеводалиги (Польшадаги энг йирик маъмурий бирлик)нинг Пшеводув қишлоғи ҳудудига тушган. Ҳодиса оқибатида портлаш юз берган, икки киши қурбон бўлган.  

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков CNN телеканалига Польшадаги воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги эса Польша оммавий ахборот воситалари ва расмийларининг Россия ракеталарининг Пшеводув аҳоли пункти ҳудудида қулаши ҳақидаги баёнотларини "вазиятни кескинлаштириш учун атайлаб қилинган провокация" деб атади.  

АҚШ Президенти Жо Байденга кўра, дастлабки маълумотлар Польша ҳудудига тушган ракетани Россия учирганини тасдиқламаган

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 3
t
×