Польшадаги ракета ҳужумига алоқамиз йўқ – РФ Мудофаа вазирлиги

Олам

image

Россия Мудофаа вазирлиги Польша оммавий ахборот воситалари ва расмийларининг Россия ракеталарининг Пшеводув аҳоли пункти ҳудудида қулаши ҳақидаги баёнотларини вазиятни кескинлаштириш учун атайлаб қилинган провокация деб атади.  

“Украина-Польша давлат чегараси яқинидаги нишонларга Россиянинг йўқ қилиш воситалари билан ҳеч қандай зарба берилмаган”, дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.  

Хабарда айтилишича, Пшеводув қишлоғидаги воқеа жойидан Польша оммавий ахборот воситалари томонидан қизғин изланишда чоп этилган вайроналарнинг Россия қуролларига алоқаси йўқ.  

Россия Мудофаа вазирлиги Украина-Польша давлат чегараси яқинидаги нишонларга Россиянинг йўқ қилиш воситалари билан ҳеч қандай зарба берилмаганини таъкидлади.  

Кремлда Польшадаги воқеа ҳақида маълумот йўқ 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 ноябрь куни тушдан кейин Россия армияси Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирган пайтда Польша ҳудудига иккита ракета тушди. Ракеталар Украина билан чегарадан беш километр узоқликда жойлашган Люблин воеводалиги (Польшадаги энг йирик маъмурий бирлик)нинг Пшеводув қишлоғи ҳудудига тушган. Ҳодиса оқибатида портлаш юз берган, икки киши қурбон бўлган.  

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков CNN телеканалига Польшадаги воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди


Мақола муаллифи

Теглар

Польшага қулаган ракета

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг