Ракета кимники бўлишидан қатъи назар Россия айбдор – Оқ уй

Олам

image

Қўшма Штатлар охир-оқибатда Польшадаги ракета ҳодисаси учун Россия томонини жавобгар деб ҳисоблайди, аммо Вашингтон бу Украина ракетага қарши мудофаа тизими экани ҳақидаги дастлабки хулосаларга зид бўлган ҳеч қандай маълумотни кўрмаяпти. Оқ уй Миллий Хавфсизлик Кенгаши матбуот хизмати раҳбари Эйдриенн Уотсон кеча, 16 ноябрь куни берган ёзма баёнотида, Вашингтон Киевнинг Россия Федерациясидан ракета отилган вазиятда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигига ишонишини айтди. 

“Биз [Польша] Президенти Анжей Дуданинг ушбу портлаш, афсуски, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси Польшада қулагани натижаси бўлган деган дастлабки баҳосига зид бўлган ҳеч нарсани кўрмадик”, дейди у. 

Унинг қайд этишича, якуний хулосалар қандай бўлишидан қатъи назар, бу фожиали воқеа учун пировардида жавобгар томон Украинага ракета зарбаларини берган Россия эканлиги аниқ

“Украина ўзини ҳимоя қилишга ҳақли эди”, дейди Уотсон. 

Шунингдек, Оқ уй расмийси Польшанинг профессионал тергов юритишига ишонишини билдирди. 

“Биз Польша ҳукуматининг Украина билан чегараси яқинидаги портлаш бўйича тергов олиб боришига тўлиқ ишонамиз ва улар биз буни амалга оширишдаги профессионаллик ва эҳтиёткорликни қадрлаймиз”, дейди Оқ уй Миллий Хавфсизлик Кенгаши матбуот хизмати раҳбари. 

Уотсон Оқ уй ҳолат бўйича маълумот йиғиш жараёнида польшалик ҳамкасблари билан яқин ҳамкорликда бўлишига ишонтирди.

“Биз ҳар қандай янги маълумотни ошкора тарзда баҳолашда ва улар мавжуд бўлганда баҳам кўришда давом этамиз. Шунингдек, биз Украина томони билан умумий вазиятдаги бўшлиқларни тўлдирадиган ҳар қандай маълумот бўйича яқиндан алоқа қилишда давом этамиз”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 ноябрь куни Польша шарқида, Украина билан чегарада жойлашган Пшеводув (Люблин водийси) қишлоғига ракета қулаб тушди ва икки киши ҳалок бўлди. Мамлакат Президенти Анжей Дуданинг сўзларига кўра, бу Польшага атайлаб қилинган ҳужум эмас. Варшавада маълум бўлишича, 1970-йилларда ишлаб чиқарилган С-300 типидаги зенит-ракета тизимининг ракетаси Украина ракетага қарши мудофаа/ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари томонидан ишлатилган. 

Польша ҳукумати 16 ноябрга ўтар кечаси Хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси йиғилишини ўтказди. Бундан ташқари, Варшава НАТО, АҚШ ва бошқа иттифоқчилар билан маслаҳатлашди. Дуда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, АҚШ Президенти Жо Байден ва Украина етакчиси Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Польша ҳукумати ҳам турли даражадаги ҳамкорлар билан музокаралар олиб бормоқда. Польша ҳукумати барча хизматларни юқори шай ҳолатга келтириш ва ҳаво ҳудуди мониторингини кучайтиришга қарор қилди. 

Россия Мудофаа вазирлиги Польша оммавий ахборот воситалари ва расмийларининг Россия ракеталари қулагани ҳақидаги баёнотларини провокация деб атади ва Украина-Польша чегараси яқинида Россия қуролларининг зарбалари йўқлигини айтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Польшага қулаган ракета

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг