Эҳтиёткор бўлиш керак – Шольц Россия билан муносабатлар ҳақида

Олам 8376
image

Германия канцлери Олаф Шольц, Польшада Украина билан чегарада ракета портлаши билан боғлиқ воқеадан сўнг, эҳтиёткорлик кўрсатилиши керак, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, у Украинадаги можаронинг Россия ва НАТО ўртасидаги тўғридан-тўғри можарога айланиб кетишига йўл қўймаслик кераклигини яна бир бор таъкидлади. 

Кеча, 16 ноябрь куни Балидаги G20 саммити якунлари бўйича ZDF телеканалига берган интервьюсида Шольц “эҳтиёткор бўлинг” деган хабар чақириқми, деган саволга “Бундай уруш олдида бу (эҳтиёткорлик) зарур”, деди. 

“Шунинг учун биз бир томондан Украинани, шу жумладан қурол билан қўллаб-қувватлаш учун қўлимиздан келганини қилишимиз муҳим, аммо айни пайтда НАТО ва Россия ўртасидаги урушнинг авж олишига йўл қўймаслик керак”, дейди у.  

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 ноябрь куни тушдан кейин Россия армияси Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирган пайтда Польша ҳудудига иккита ракета тушди. Ракеталар Украина билан чегарадан беш километр узоқликда жойлашган Люблин воеводалиги (Польшадаги энг йирик маъмурий бирлик)нинг Пшеводув қишлоғи ҳудудига тушган. Ҳодиса оқибатида портлаш юз берган, икки киши қурбон бўлган.  

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков CNN телеканалига Польшадаги воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги эса Польша оммавий ахборот воситалари ва расмийларининг Россия ракеталарининг Пшеводув аҳоли пункти ҳудудида қулаши ҳақидаги баёнотларини "вазиятни кескинлаштириш учун атайлаб қилинган провокация" деб атади.  

АҚШ Президенти Жо Байденга кўра, дастлабки маълумотлар Польша ҳудудига тушган ракетани Россия учирганини тасдиқламаган

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 3.1
t
×