Песков Польшага қулаган ракеталар бўйича муносабат билдирди
Олам
−
16 Ноябрь 2022
19891Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков CNN телеканалига Польшадаги воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди.
“Афсуски, менда бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.
CNN Песковнинг Польшадаги воқеалар билан боғлиқ бошқа баёнотларини келтирмади.
Полтшанинг ZET радиоси норасмий манбаларга таяниб, кеча, 15 ноябрь куни Польша шарқида Украина билан чегарада жойлашган Пшеводов қишлоғидаги (Люблин водийси) дон қуритгичларига иккита ракета урилгани ҳақида хабар берди. Қутқарув хизматлари маълумотларига кўра, икки киши ҳалок бўлган. Польша ҳукумати аллақачон ушбу ҳодиса бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказган ва Польша Адлия вазири Збигнев Зёбро воқеани “ракета портлаши” деб атади ва давлат прокурорига ушбу иш бўйича терговни шахсий назоратга олишни буюрди.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина-Польша чегараси яқинидаги нишонларга Россия қуроллари билан ҳеч қандай зарба берилмаганини билдирди. Департаментда таъкидланганидек, воқеа жойидан Польша оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган вайроналар фотосуратларининг Россия қуролларига алоқаси йўқ.
LiveБарчаси