АҚШ Польшага ракета қулаши бўйича ҳалигача барча фактларни билмайди

Олам

image

АҚШда ракетанинг Польша ҳудудига қулагани ҳақидаги барча фактлар ҳозирча мавжуд эмас. Бу ҳақда кеча, 16 ноябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида АҚШнинг жаҳон ташкилотидаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Польша расмийларига воқеа ҳолатлари юзасидан тергов олиб боришда ёрдам беришни таклиф қилган. 

“Биз Польша ҳукуматига тергов олиб боришига тўлиқ ишонамиз ва хотиржам, эҳтиёткор ва ўлчовли жавобни қадрлаймиз”, дейди АҚШ вакили.

У Вашингтон воқеа бўйича ҳалигача барча фактларни билмаслигини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 ноябрь куни тушдан кейин Россия армияси Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирган пайтда Польша ҳудудига иккита ракета тушди. Ракеталар Украина билан чегарадан беш километр узоқликда жойлашган Люблин воеводалиги (Польшадаги энг йирик маъмурий бирлик)нинг Пшеводув қишлоғи ҳудудига тушган. Ҳодиса оқибатида портлаш юз берган, икки киши қурбон бўлган.  

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков CNN телеканалига Польшадаги воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги эса Польша оммавий ахборот воситалари ва расмийларининг Россия ракеталарининг Пшеводув аҳоли пункти ҳудудида қулаши ҳақидаги баёнотларини "вазиятни кескинлаштириш учун атайлаб қилинган провокация" деб атади.

АҚШ Президенти Жо Байденга кўра, дастлабки маълумотлар Польша ҳудудига тушган ракетани Россия учирганини тасдиқламаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Польшага қулаган ракета

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг