Энди лифтлар мажбуран диспетчерлик хизматига уланади
Жамият
−
06 Сентябрь 2023
3571Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги “Саноат электротехника маҳсулотларидан фойдаланишда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ушбу маҳсулотлар устидан сифат назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳасини муҳокама қўйди. Ушбу қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига жойланди.
Унга кўра, давлат стандартлари ва хавфсизлик талабларига мувофиқликни таъминлаш мақсадида республикада ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган лифт, эскалатор ва траволаторларга бир қатор талаблар қўйилди. Жумладан, энди лифт, эскалатор, траволатор, саноат ҳаво совитиш ва иситиш қозонлари мувофиқлик сертификатисиз ўрнатилмайди. Шунингдек, кўп қаватли биноларда лифтлар қабул қилиб олишдан аввал мажбурий тартибда диспетчерлик хизматига уланади. Ушбу хизматнинг фаолияти эса Қурилиш вазирлиги томонидан назорат қилинади.
“Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ҳузурида лифтларни мониторинг қилиш бўйича диспетчерлик хизматлари кўрсатилишини ташкил этсин ва доимий фаолият юритишини таъминласин”, дейилади қарорда.
Маълумот учун, қонун лойиҳаси расмий порталда https://lotin.uz/ 20 сентябрга қадар муҳокамага қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари ушбу санага қадар порталнинг “Сўровнома” бўлимида тестларни тўлдириб, овоз бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда аёл электр ўчгани сабабли лифтда қамалиб, вафот этди. Кейинроқ ушбу иш юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 4 август куни эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 43-ялпи мажлисида лифтлар масаласи кўтарилди.
LiveБарчаси