Тошкентда аёл лифтда қамалиб, вафот этиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
29 Июль 2023
10604Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги янги қурилган уйлардан бирининг лифтида 32 ёшли аёл қамалиб қолиши оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси 239-уйда ижарада турувчи 32 ёшли Ольга Леонтьева исмли аёл, жорий йилнинг 24 июль куни йўқолиб қолган. Аёлнинг яқинлари унинг йўқолгани ҳақида эълон берган. Кейинроқ маълум бўлишича, у ўзи яшайдиган уйнинг лифтига кирган лифт ишламай қолгани сабабли ўша ерда қамалиб қолган. Лифт юқори қаватда тўхтаб қолгани ва бинога ҳали одамлар тўлиқ кўчиб келмагани учун қўшнилари унинг йўқолганини пайқамаган бўлиши мумкинлиги айтилган. Аёлнинг жасади 27 июль куни кечқурун топилган.